Моуриньо нега афсус чекмоқда?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик билан аввалдан ишламаганига афсусдалигини айтди. 

- Майкл 35 ёшда ва у тезкор ўйин вақтида ўзини йўқотиб қўймоқда, - деди Жозе Моуриньо. - Вақт жуда тез ўтаётгани бизга банд беради. Кэррик зўр ўйинчи. Афсуски мен у билан 25 ёшлигида эмас, 35 га кирганида бирга ишлаяпман. 

Жозе Моуриньо футболчининг ёшига қарамай, у билан яна бир мавсум ишлаш нияти борлигини ва Кэррикни қачон ўйинга тушириб, қачон дам беришни яхши билишини айтди. 

SPORTS.uz