Моуриньо нимадан норози?

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия кубоги чорак финал босқичи доирасида “Брайтон” устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин натижа каби яхши бўлгани йўқ. Биз ғалабага ҳақли эдик. Аммо у қадар яхши ўйнай олмадик.

Мен ҳимоячиларимизнинг ҳужумга ўтиш чоғидаги ҳаракатларини тушунмадим. Шунингдек, мен ҳужумни боғлайдиган футболчиларимнинг ўйинидан ҳам қониқмадим”, – деб португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди ВВC нашри.

Маълумот учун, “қизил иблислар” кечаги  ғалаба эвазига Англия кубогининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!