Моуриньо ўзи ёқтирмаган футболчига танбеҳ берди

Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Антверпен” билан ўйиндан сўнг, ўзи ёқтирмайдиган футболчи  Деле Аллини танқид қилди.

Гап шундаки, захирада ўтирган Алли бош мураббий бешинчи ўзгаришни амалга оширганидан кейин, майдонга тушмаслигини билган ҳолда ўз жойини тарк этди. Бироздан сўнг қайтиб келганига қарамай, Жозедан гап эшитди.

- Ҳақиқатга тик қарайлик. Футболчи бешта алмаштириш бўлганини кўрди. Албатта, у ўзини бахтсиз ҳис қиляпти. Мен ҳам уни хурсанд бўлишини кутганим йўқ, - деди Моуриньо.

Бир неча йил давомида “Тоттенхэм” етакчиси бўлган Деле Алли португалиялик мураббий келганидан кейин турли муаммоларга дучор бўлмоқда. Шу боис, у қишда бошқа жамоага ўтиб кетишни режалаштиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!