Моуриньо: Погба шу пайтгача МЮдан кетмоқчилиги ҳақида айтмади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба ҳеч қачон жамоадан кетиш ҳақида гапирмаганини айтди.

“Поль Жаҳон чемпионатидан сўнг клубга қайтди ва биз тахминан 2 ойдан буён бирга ишлаяпмиз. У бу вақт орасида менга жамоадан кетмоқчилиги ҳақида бирор марта ҳам гапирмади. Ҳеч қачон. Мен фақат ҳақиқатни гапираман, ОАВлар ёзаётганини эмас”, - дейди португалиялик мутахассис.