Моуриньо ПСЖ таклифига жавоб берди

Жозе Моуриньо ўртамиёна клубга айланиб қолган “Рома”ни бир мавсум ичида Конференциялар лигаси ғолиби ва катта мақсадлар сари курашишга қодир жамоага айлантирганидан кейин португалиялик мутахассиснинг хизматига эҳтиёж сезаётган жамоалар кўпайиб кетди.

Хусусан, ПСЖ хўжайинлари аргентиналик Маурисио Почеттинони истеъфога чиқапиб ўрнига Жозе Моуриньони олиб келиш вариантини кўриб чиқаётган эди.

Маълумотларга қараганда, Моуриньо кейинги бир неча ой ичида кўплаб жамоалардан таклиф олган. Португалиялик мутахассис уларнинг барига, жумладан, ПСЖ таклифини рад этгани айтилмоқда.

Жозе шартномаси охиригача “Рома”да қолиб, ўзига юклатилган вазифани тўлиқ бажаришни режалаштирган.

Унинг клуб билан амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!