Моуриньо рад этган футболчи учта клуб ўртасида талаш бўлмоқда

Нидерландиялик ҳужумкор футболчи Жастин Клюйвертнинг ижара муддати якунланиб, “Ницца”дан “Рома”га қайтиб келди.

Бош мураббий Жозе Моуриньо бу ўйинчининг хизматларини рад этган. Гарчи Жастин римликлар билан машғулот ўтаётган бўлса-да,  тез орада ўзига бошқа иш жойи танлаши талаб этилади.

Яхши савиядаги ўйинчига харидорлар кўпайиб бормоқда. Клюйвертнинг агентлари “Вест Хэм” ва “Марсель” билан музокара олиб бораётган бир паллада яна бир клуб унга таклиф билан чиқди.

23 ёшли вингернинг Франция чемпионатидаги ўйинларини юқори баҳолаган “Лион” Жастинга ўз таркибидан жой бермоқчи. Бу жамоа раҳбарияти Клюйвертни олиш жараёнида Жозе Моуриньо нишонида турган Уссем Ауарни “Рома”га беришни таклиф қилишни режалаштирган.

Клюйверт ўтган мавсумда 31 та учрашувда олтитадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!