Моуриньо Рамосни “Реал”дан кетишга ундаяпти

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал” сардори Серхио Рамосни клуб билан янги битим тузмасдан, Лондонга кўчиб ўтишга чақирмоқда.

Мадридликлар етакчисининг амалдаги битими ёзда якунланади. Бироқ, томонлар янги шартнома бўйича келишувга эриша олгани йўқ. 2010-2013 йилларда “Реал”га устозлик қилган Моуриньо Рамос билан дўстона алоқаларини ишга солиб, уни ҳозирги жамоасига олиб келмоқчи.

Рамосни эркин агент сифатида текинга қўлга киритмоқчи бўлаётган португалиялик мутахассис унинг “Тоттенхэм” етакчисига айлана олишига ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)