Моуриньо "Реал"дан Олисени сотиб олишни сўради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Майкл Олисе "Реал"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби"нинг эҳтимолий янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу трансфер бўйича ўз позициясини раҳбариятга маълум қилган.

Португалиялик мутахассис Олисени жамоага олиб келиш зарурлигини таъкидлаган. "Махсус" лақаби билан танилган мураббий француз футболчисини янги лойиҳанинг муҳим қисми сифатида кўрмоқда.

24 ёшли вингернинг бозор қиймати Transfermarkt маълумотларига кўра, 150 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Бавария" билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Олисе ўтган Бундеслига мавсумида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!