Моуриньо "Реал"га қайтиши мумкин
Хабарларга кўра, Карло Анчелотти жорий мавсум якунида "Реал Мадрид" бош мураббийи лавозимини тарк этади. Мадрид клуби аллақачон жамоага янги мураббий излаш устида ишламоқда. Ҳозирда Германиянинг "Байер" клубида ишлаётган Хаби Алонсо фаворит бўлиб турибди, аммо Леверкузен жамоаси ёш мутахассисни келаси ёзда қўйиб юбормаслиги мумкин.
Вазиятдан келиб чиқиб, "қироллик клуби" Жозе Моуриньони мураббийлик лавозимига қайтариши мумкин, деб ёзади "TodoFichajes". Қайд этилишича, португалиялик мутахассис “қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес билан ҳамон яхши муносабатларни сақлаб турибди.
Моурино айни дамда “Рома”ни бошқармоқда ва унинг шартномаси жорий мавсум сўнгигача амал қилади.
Фикрлар