Моуриньо “Реал”га учта муҳим шарт қўйди
“Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал” бошқарувини қабул қилиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Беназир мураббийнинг “Қироллик клуби”га қайтиши вақт масаласи бўлиб турибди холос.
COPE нашри маълумотига кўра, Моуриньо “Реал” билан ҳамкорликни қабул қилишдан аввал мадридликларга учта талаб қўйди.
Биринчидан, португалиялик мутахассис Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Мортен Юлманни жамоага олиб келишни истамоқда.
Шунингдек, Жозе мураббийлар штабида “Реал”нинг собиқ футболчиларидан бири бўлишини хоҳламоқда.
Бундан ташқари, мураббий раҳбарият ва жамоа ўртасида боғловчи вазифасини бажарадиган инсонни таклиф қилиш зарур, деб ҳисобламоқда. Бу вазифа учун Тони Кроос номзоди кўриб чиқилмоқда.

Фикрлар