Моуриньо “Реал”га учта суперҳимоячи танлаб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жозе Моуриньо Мадриднинг “Реал”клуби бош мураббийлигига қайтиши мумкин экани ҳақидаги хабарлар фонида, жамоа таркибини кучайтириш бўйича бир нечта таклифларни билдирган.

Onda Cero нашри маълумотига кўра, машҳур мутахассис “Қироллик клуби” раҳбариятидан бир нечта футболчини олиб келишни сўраган.

Моуриньо жамоанинг ҳимоя чизиғини қайта қурмоқчи. Ана шу мақсадда у Мадридга Марк Кукурелья (“Челси”), Йошко Гвардиол (“Манчестер Сити”) ва Риккардо Калафьори (“Арсенал”) сингари Англия Премьер-лигасида “суяги қотган” ҳимоячиларни трансфер қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Моуриньо “Бенфика”ни бошқарди. Агар Флорентино Перес бўлажак президентлик сайловида ғалаба қозонса, Моуриньо яна “Реал” бош мураббийи айланиши келишиб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!