
Моуриньо "Рома" ўйинини автобусда кузатди (фото)
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия доирасидаги "Специя"га қарши ўйинни "Альберто Пикко" ўйингоҳи яқинида клуб автобусида томоша қилди.
Римликлар устози ҳакамни ҳақорат қилганлиги учун иккита ўйинга дисквалификация қилинганлиги сабабли техник зонада жамоасини бошқара олмади.
Жозе автобусдан туриб, телефон орқали ёрдамчиларига кўрсатмалар бериб турди. "Бўрилар" дарвозабон мураббийи Нуну Сантуш баҳсдан кейин қуйидаги суратни жойлаб, "Қамоқҳонада iPad TV бор эди", - дея ёзиб қолдирди.
Фикрлар