Моуриньо “Рома”да қоладиганлар ва ёзда кетадиганлар номини айтди. Шомуродов қайси гуруҳда?

“Рома” жорий мавсумда клуб раҳбарияти ва шахсан Жозе Моуриньо кутган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Жамоа Италия кубогидан чиқиб кетди, амалда Чемпионлар лигаси йўлланмасини бой берди. Жорий мавсумга қўйилган уч мақсаддан фақат биттаси – Конференциялар лигаси бош соврини учун курашиш имкониятини сақлаб қолди холос.

Моуриньо ўтган йили ёзда Римга келганидан бери жамоа таркибини ўзгартиришга киришди. Таркибни янгилаш ишлари қишки трансферлар вақтида ҳам юз берди. Энди ҳозирги жамоанинг имкониятларини яхши билиб олган португалиялик мутахассис мавсум якунлангач, катта ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилди.

01_1362

Италиянинг Il Tempo нашри ўз манбаларига таянган ҳолда “Рома”ни ёзда кутаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот тарқатди. Нашрнинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо дарвозабон Руй Патрисио, жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини, тўпурар Тэмми Абрахам ва марказий ҳимоячи Жанлука Мачинини клубда қолишини кафолатлаган. Шунингдек, “Порту”дан ижарага олинган Сержиу Оливейранинг ҳаракатлари ҳам бош мураббийга маъқул келди ва клуб уни ўз сафида сақлаб қолиш ҳуқуқидан фойдаланади.

Бундан ташқари, мураббийлар штаби ҳимояда ишончли ўйин намойиш қилаётган Крис Смоллинг ва Рожер Ибаньесга ҳам ишонч билдирмоқда.

“Рома” тарбияланувчиси ва маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолган Николо Дзаньолонинг келажаги ҳалигача аниқ эмас. Клуб унга янги битим таклиф қилмоқчи. Футболчининг агенти бу борада ҳали музокаралар бошланмаганини таъкидлади.

Бироқ, Николо Дзаньолони ёзда ушлаб қолиш анча қийин масала. Чунки унга А Серия грандларидан ташқари Англия, Испания, Германия ва Франция томонлардан жиддий клублар кўз тикмоқда.

“Рома” бу вазиятдан бошқача фойдаланмоқчи. Улар аввал Дзаньоло билан янги шартнома имзолаб, кейин уни 50 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига трансфер қилишни мўлжаллаган.

Кетиши аниқ бўлган юлдузлардан бири Генрих Мхитяран. 33 ёшли арманистонлик плеймейкер зўр ўйнаяпти. Лекин мавсум охирида шартномаси тугайдиган ўйинчининг ёши ўтиб қолгани боис, римликлар унга юқори маош тўлаб, янги битим беришни истамаяпти.

Шунингдек, Моуриньо таянч ярим ҳимоячиси Жордан Веретунинг кетишига ҳам қарши эмас. Франциялик футболчи билан янги битим музокаралари тўхтатилди. Унга ўз юртидан ташқари Англия премьер-лигаси вакилларидан чорлов бор.

5aff123e2abe220cd39f0a4f45c5b70537760685

Ёзда “Рома” мутасаддилари Давиде Сантон, Амаду Диавара, Карлес Перес сингари ўйинчилардан ҳам қутилишга ҳаракат қилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, клуб раҳбарияти жамоа бюджетини мустаҳкамлаш,  янги ижрочилар олишга маблағ топиш учун қолган футбочиларга бўладиган таклифларни индивидуал тарзда ўрганиб чиқиб, трансферларни амалга оширишга қарши эмаслиги маълум қилинди.

Шунингдек, Жозе Моуриньо Элдор Шомуродов борасида ҳали якуний қарорга келмаган. Легионеримизни “Женоа”дан трансфер қилинишига бош бўлган португалиялик мутахассис гарчи Элдорни айрим вазиятларда танқид қилган бўлса-да, яна унга ишонч билдира бошлади.

Шомуродов жойи кафолатланганлар рўйхатида ҳам, кетиши керак бўлган ўйинчилар орасида ҳам эмас. Демак, Элдор мавсум охирига қадар “Рома”га кераклигини исботлаб бориши талаб этилади.

3203851-65632288-2560-1440

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда коронавирусдан даволанаётган ҳамюртимиз жорий мавсумда А Серия, Италия кубоги ва Конференциялар лигасида  жами 28 та учрашувда 964 дақиқа ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Тэмми Абрахам ўрнига бошқа ҳужумчи оламиз!

Шомуродов Роналду билан ёнма-ён тўп тепиши мумкин! Бунинг учун эса...

Шомуродов: Европадан ортга қайтсам бўларди, лекин...

Шомуродов: Гол урмасанг, Европага йўл қайда?..

Шомуродовнинг асосий кучи нимада?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
19/02/2022 19:45
Yomonam ertak qilib yozasizlarda adminlar xabarlaringni ohirgacha o‘qimayman ohirgi kerakli jofini topib opqiyman bo‘ldi