Моуриньо “Рома”га осиёлик ўйинчи олмоқчи

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо япон футболига беэътибор эмас. Португалиялик мутахассис ёзда ўз жамоасига “Айнтрахт”да ўйнаётган Даичи Камадани олиб келишга қарор қилди.

Япониялик ярим ҳимоячи Қатардаги жаҳон чемпионатида ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди. У Япония терма жамоасининг тўртта учрашувида ҳам қатнашди.

Моуриньога 26 ёшли футболчининг универсаллиги ва гол ура олиш қобилияти маъқул келмоқда, деб ёзди Il Romanista нашри.

Камада жорий мавсум Бундеслигада 13 та учрашувда еттита гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугаши Моуриньога ўзи истаган футболчини бепул олиш имконини беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!