Моуриньо “Рома”га янги ўйинчи танлади

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтиришни мўлжаллаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, португалиялик мураббий Юри Тилемансни Римга кўчириб келмоқчи.

26 ёшли бельгиялик ярим ҳимоячининг “Лестер” билан шартномаси бир ойдан кейин тугайди. Тилеманс ҳозирги жамоаси билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган.

“Рома” бир неча клублар нишонида турган Тилемансни эркин агент сифатида бепул трансфер қилмоқчи.

Моуриньонинг ўзи “Рома”ни яна бир мавсум бошқариши белгиланган. Ҳозирча, унинг клуб билан келишувни узайтириши борасида янгилик йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!