Моуриньо “Рома”ни кучайтиради

  • 10 мая, 2022, 17:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо “Рома” таркибида “ДЛҲҲЛиверпуль” ҳимоячиси Константинос Цимикасни кўрмоқчи.

Tecno

25 ёшли чап қанот ҳимоячиси Юрген Клопп жамоасида асосий таркибга киришга қийналмоқда ва ёзда клубини ўзгартиришни мўлжаллаган.

Моуриньо анчадан бери Цимикаснинг ўйинини кузатиб юрибди ва у билан ҳамкорлик қилишга тайёр, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.

Цимикас аввал ҳам А Серияга келиши мумкин эди. Унга “Наполи” таклиф юборган. Бироқ, грециялик ҳимоячи Англия премьер-лигасини танлаган ва 2020 йилда 13 миллион евро эвазига “Олимпиакос”дан Ливерпулга йўл олганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Shoximardon Rajabov
11/05/2022 12:28
Элдорди А серядаги бошқа кулибга ўтса яхши булади