Моуриньо "Рома"нинг Италия кубогидан чиқиб кетганига изоҳ берди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг Италия кубогида "Кремонезе" клубига учралган мағлубиятига изоҳ бериб ўтди.
"Рақибни табриклайман! Улар сафарда "Наполи" ва "Рома"га қарши муҳим ғалабаларни қўлга киритди. Бу кубок жуда ғалати мусобақа экани билан ёдда қолмоқда.
Биз даҳшатли бир тайм ўтказдик ва бунинг учун муносиб жазоландик. Иккинчи бўлимда яхши реакция билдирдик. Бироқ аллақачон кеч бўлиб улгурганди.
Неаполда "Наполи"га қарши ўйинда биз яхшироқ натижага лойиқ эдик. Шунинг учун мағлубиятдан кейин ҳам йигитлардан фахрланишимни айтгандим. Аммо бу сафар бундай дея олмайман", - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар