Моуриньо Саудия Арабистони клуби билан музокара олиб бормоқда

"Реал" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устози Жозе Моуриньо Саудия Арабистони чемпионатида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда "Talksport" портали хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, португалиялик мутахассис "Аль-Кадисия" клуби раҳбарлари билан музокара олиб борган. 61 ёшли мутахассиснинг охирги иш жойи Италиянинг "Рома" жамоаси эди.

Аввалроқ матбуотда Моуриньонинг хизматларига Туркия чемпионатининг икки вакиллари - "Бешиктош" ва "Фенербахче" жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!