Моуриньо Саудиядан юлдуз олиб келмоқчи

  • 21 декабрь, 2024, 14:54
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Ан-Наср" футболчиси Андерсон Талиска фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 30 мёшли бразилияликка Истанбулнинг "Фенербахче" клуби қизиқмоқда. Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоа Талискани қишда харид қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, футболчи 2016-2018 йилларда "Бешиктош"да тўп сурган.

Жорий мавсумда Андерсон Саудия чемпионатида 10 та ўйинда 6 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!