Моуриньо Шомуродов, Вина ва Клюйверт ўрнига ўйинчи танлади

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто қишки трансфер ойнасида жамоадан кетиши керак бўлган ўйинчилар масаласини деярли ҳал қилиб бўлди.

Унга кўра, форвард Элдор Шомуродов “Торино”га, ҳимоячи Матиас Вина “Бетис”га ва ҳужумкор футболчи Жастин Клюйверт “Валенсия”га ўтиши кутилмоқда.

Бош мураббий Жозе Моуриньо бўшайдиган ўринларга янги ижрочиларни танлаш билан банд. Португалиялик мутахассис спорт директоридан “Лион” вакили Уссем Ауарни трансфер қилишни сўраяпти.

Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, франциялик ярим ҳимоячи “бўрилар” билан шахсий шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришган. Айни пайтда томонлар бирор футболчининг “Рома”ни тарк этишини кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!