Моуриньо Шомуродовни ўйнатмаган ўйиндан сўнг нималар деди?

“Рома” ўз олдига ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган Италия кубогидан чиқиб кетди. “Бўрилар” чорак финал учрашувини Миланда “Интер”га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида енгилди.

Жозе Моуриньо кетма-кет иккинчи учрашувда Элдор Шомуродовни ўйинга туширмади.

Бой берилган баҳсдан сўнг Моуриньо ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Мен бу ерга “Рома” ва унинг мухлислари учун ғалаба қозониш мақсадида келгандим. Биз ўйинни бой бердик, лекин дастлабки беш дақиқани инобатга олмаганда, “Рома” қудратли “Интер”га қарши яхши ўйнаганини айтишим мумкин.

Биринчи бўлимда гол уриш учун бир жуфт яхши вазият бўлди. Танаффусдан кейин биз ташаббусни ўз томонимизга оғдириб бордик. Албатта, биз кўп вазият ярата олмадик, чунки “Интер”нинг ҳимоячилари зўр. Барибир биз яхши ўйин кўрсатдик, - деди Жозе Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Davlatjon
09/02/2022 08:57
Morinio Menimcha tinchimadi jamoni tugatadi undan Polu Fonseka yaxshi edi
Afzal Pirmatov
09/02/2022 10:14
Яхши уйнаганмуш
Алеоо Моур сен Романи бошкарвоссан Дженоани эмас
Baxil Alihuja
09/02/2022 10:20
Моур аллакачон тамом булган мураббий! У факат бир нечта уйинлик тренер, яъни тайинланиши билан энг аввалги бир нечта уйинда ижобий натижага эришади. Кейин таркибни умуман узгартирмасдан юраверади. Окибатда доимий таркиб уйинчилари чарчагач, маглубиятлар бошланади.