Моуриньо Шомуродовнинг тўпурарлар баҳсида ғолиб чиқишига ёрдам беради

“Тоттенхэм”ни бошқараётган Жозе Моуриньо ёзда “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюба ва ПСЖ ҳимоячиси Тома Мёньени ўз жамоасида кўришни истамоқда. Ҳар икки футболчининг шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва Лондон клуби уларни бепул қўлга киритиш имконидан фойдаланиб қолмоқчи.

“Тоттенхэм” россиялик ҳужумчини қишдан буён трансфер қилмоқчи бўляпти.

Артём Дзюба беш йилдан буён “Зенит” шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда 21 та ўйинда 13 та гол урган ҳужумчи “Ростов”да ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг тўпурарлар баҳсидаги асосий рақобатчиси ҳисобланади. Агар Моуриньо Дзюбани Англия чемпионатига кўчира олса, ўзи билмаган ҳолда Элдор Шомуродовга тўпурарлар баҳсида ёрдам берган бўлади.

Ўз навбатида, “Зенит” иқтисодий вазият туфайли футболчиларини сотиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Питерликларнинг яна бир ҳужумчиси Сардор Азмунга “Арсенал” жиддий қизиқмоқда.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!