Моуриньо Симеоне билан уришиб қолган футболчини "МЮ"га олади

 
"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес қишки трансферлар вақтида "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилиши мумкин.
 
Манчестерликлар устози Жозе Моуриньо бу футболчининг ўйинига шахсан ўзи қизиқиб қолди. Жозе Хименес ёрдамида жамоанинг энг нозик нуқтаси - марказий ҳимояни мастаҳкамламоқчи.
 
Маълумотларга қараганда, 21 ёшли уругвайлик футболчи ва "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ўртасида келишмовчилик бор ва Жозе Моуриньо ана шу омилдан фойдаланиб, истеъдодли ҳимоячини ўз жамоасига оғдириб олмоқчи.
 
Ўтган йили Испания чемпионатида "Атлетико" таркибида 37 учрашувда майдонга тушган Хименес бу йил бош мураббий билан ўртадаги муаммо туфайли атиги учта ўйинда ўйнади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!