Моуриньо супер юлдузни "Рома"га олиб келишга кўндирди. У Шомуродов билан бирга тўп тепади

"Ювентус"ни тарк этиб, эркин агентга айланган Пауло Дибала янги клуб қидириш ишларини давом эттирмоқда. 

"La Repubblica" нашри берган хабарга кўра, аргентиналик ярим ҳимоячи Моуриньо билан суҳбатлашган ва "Рома" таклиф қилган шартларни қабул қилишга тайёр. 

Биласиз, унга Италиянинг "Интер" ҳамда "Наполи" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдираётганди. Бир қанча вақт давомида Паулонинг "нерадзуррилар" сафига кўчиб ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар чиқди. Аммо Жозе билан суҳбат вазиятни ўзгартирди. 

28 ёшли ўйинчи ўтган мавсум "кекса сеньора" таркибида А Сериянинг 29 ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 5 ассистни ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!