Моуриньо “Тоттенхэм” футболчиларини шарманда қилиб кетди
The Telegraph нашри Жозе Моуриньонинг “Тоттенхэм”дан ҳайдалганидан кейинги вазият қандай тус олгани ҳақида хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, Моуриньо машғулот ўтказиш учун клуб базасига келганида раҳбарият унга ишдан олинганини эълон қилган ва офисдаги нарсаларини йиғиштириб, тезроқ кетиши кераклигини уқтиришган.
Моуриньо базада футболчиларни йиғиб тўрт соатдан ошиқ давомида улар билан суҳбатлашган. Португалиялик мураббий клубнинг барча аъзолари олдида асосий таркиб ўйинчиларини аёвсиз танқид қилгани айтилмоқда.
Маълумки, жамоа бир ой муқаддам Европа лигасида “Динамо Загреб”га ютқазиб, турнирни тарк этганидан кейин Жозенинг жамоа етакчилари билан муносабати кескин ёмонлашганди.
Аслида Моуриньо жамоани қабул қилиб олганидан кейиноқ “Тоттенхэм” юлдузлари – Дэнни Роуз, Деле Алли, Танги Ндомбеле билан келиша олмай қолганди.
Фикрлар