Моуриньо трансферни тўхтатиб турибди

“Рома”ни тарк этиши керак бўлган ўйинчилардан бири – Матиас Вина Англия премьер-лигасининг  “Борнмут” клуби билан келишувга эришган.

Уругвайлик футболчи мавсум охиригача ижарада ўйнаб, ёзда янги клубига тўлиқ кўчиб ўтмоқчи. Бу трансфер амалга ошса, “Рома” ғазнасига 15 миллион евро келиб тушади.

Томонлар ўзаро келишувга эришганига қарамай, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳимоячи ҳамон “Рома” машғулотларида иштирок этмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, бош мураббий Жозе Моуриньо Винанинг кетишига ҳали рухсат бермаган.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, портулагиялик мутахассис клуб раҳбарияти Матиас Винанинг ўрнини боса оладиган футболчи топишига амин бўлганидан кейин уругвайлик шогирдининг кетишига изн беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!