Моуриньо Трентни бошқа жойга кўчирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибдаги ўзгаришлардан ташқари, футболчиларнинг позицияларини ҳам рокировка қила бошлади.

Португалиялик мутахассис англиялик ўнг қанот ҳимоячиси  Трент Александер-Арнольдни ярим ҳимоячи позициясида ўйнатадиган бўляпти. Бу ҳақда The Touchline ва Cadena SER манбалари хабар бермоқда.

Моуриньо ўйинни назорат қилишга қаратилган ўз тизими доирасида шундай қадам ташлашни маъқул топгани айтилмоқда.

Аввалроқ, номинал ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Трент Александер-Арнольд баъзида “Ливерпуль”да ҳам ўз қанотида ярим ҳимоячи сифатида майдонга тушган.

Шуни айтиш керакки, “Реал” бу ёзда ҳимоянинг ўнг қаноти учун Дензел Дюмфрисни ўз сафига қўшиб олди.

“Реал” 2026/2027 йилги мавсумдаги илк ўйинини 22 август, шанба куни ўтказади. Жозе Моуриньо жамоаси меҳмонда “Эспаньол”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!