Моуриньо: У ўзгариши керак

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия доирасидаги "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг неаполлик ҳужумчи Виктор Осимхенни "Челси" собиқ футболчиси Дидье Дрогба билан таққослади. 

"Осимхен Дрогба билан бир хил савиядаги футболчи. Агар мен бой клубда ишлаганимда, уни сотиб олардим. У Англияга боришга қарор қилса, ўзгаришига тўғри келади. Сабаби, Англияда интенсив футбол ва унга нисбатан ҳимоячилар агрессив муносабатда бўлиши аниқ. 

У шу тарзда ривожланишда давом этиши керак. Унинг голи шунчаки ажойиб. Бироқ у симуляция қилмаслиги лозим", - деди "бўрилар" устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!