Моуриньо уч нафар зўр дарвозабонни чақиряпти

“Тоттенхэм”нинг асосий дарвозабони Уго Льорис ўрнини Англия чемпионатида машҳур бўлган уч нафар ҳамкасбидан бири эгаллаши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Жозе Моуриньо жамоада Дин Хендерсон (“Манчестер Юнайтед”), Ник Поуп (“Бёрнли”) ва Сэм Жонстон (“Вест Бромвич”) каби ёш ва истеъдодли дарвозабонлардан бирини кўрмоқчи.

Булар орасида Хендерсоннинг трансфери муаммо бўлиши мумкин. Чунки, Сульшер ҳам ёзда асосий дарвозабон Давид де Хеани трансфер қилишни режалаштирмоқда. Агар испаниялик посбон манчестерликлар сафини тарк этадиган бўлса, Дин Хендерсон асосий дарвозабонга айланади.

Қолаверса, Поуп ва Жонстоннинг трансфер суммаси “Манчестер Юнайтед” вакилиникидан анча арзонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!