Моуриньо учта супер трансфер учун 140 миллион евро сарфлайди

  • 19 октябрь, 2020, 18:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Тоттенхэм” бош мураббийи келаси йили жамоага олиб келинадиган уч нафар футболчини танлади ва бу трансферлар учун лондонликлар 140 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

Португалиялик мутахассис жамоа юқори ўринлар учун курашиши учун унга Эдуардо Камавинга, Марсело Брозович ва Ваут Вегорст кераклигини таъкидламоқда.

17 ёшли Камавинганинг трансфери 60 милилон еврога баҳоланган. Бу вундеркиндга “Реал” ва ПСЖ асосий даъвогар ҳисобланади.

“Интер” раҳбарияти ярим ҳимоячи Марсело Брозовични жамоадан кетказмоқчи экани Моуриньога қўл келиши мумкин. “Вольфсбург”да ишончли ўйин кўрсатаётган Ваут Вегорст ҳам катта жамоалар эътиборига туша бошлади. Бу футболчиларнинг ҳар бири 40 миллион евро туради.

Бу трансферлар амалга ошиши учун Жозе Моуриньо “Тоттенхэм”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!