Моуриньо унинг “Рома”да қолишини истамоқда
Мавсумни юқори савияда ўтказган Жанлука Манчини “Рома” клуби билан ҳамкорликни узайтириш арафасида турибди.
Айни пайтда клуб мутасаддилари италиялик ҳимоячи агентлари билан музокарани якунлаш арафасида турибди. Маълумотларга кўра, клуб 26 ёшли футболчига 20207 йилнинг ёзига қадар давом этадиган шартнома беради ва маошини оширади.
Манчини аслида “Фиорентина” тарбияланувчиси ҳисобланади. Марказий ҳимоя, таян зона ва ўнг қанотда ишончли ўйин намойиш қила оладиган футболчи 2019 йилдан бери “Рома” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Манчини бунгача “Перуджа” ва “Аталанта” жамоаларида ҳам фаолият юритган.
Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Жанлука мавсумда 45 та учрашувда қатнашди ва Конференциялар лигасида битта гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар