Моуриньо хизматига “кореялик махлуқ” келади
Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси Сон Хин Миннинг ўйинларидан илҳомланган Жозе Моуриньо “Тоттенхэм”га унинг дўсти Ким Мин Чжени ҳам олиб келишга қарор қилди.
Айни пайтда Хитой чемпионатида “Бэйцзин Гоань” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган марказий ҳимоячи йирик жуссаси, бўй-басти ва ташқи кўришини туфайли “кореялик махлуқ” лақаби билан машҳур.
Ким Мин Чженинг хитойликлар билан шартномаси 2021 йилнинг декабрида якунланади. “Тоттенхэм” 24 ёшли футболчини ёзда арзонроқ суммага сотиб олиш имконига эга бўлади. Моуриньонинг қўл остида Сон Хин Мин борлиги ҳам бу трансферни амалга ошириш учун қўшимча имконият ҳисобланади.
Шу ўринда, Англия футболига мос тушиши айтилаётган жисмонан бақувват ва баланд бўйли ҳимоячига “Челси” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар