Моуриньо яна бир юлдузнинг “бошига етди”

“Тоттенхэм”нинг машҳур футболчиларидан бири Жованни Ло Чельсо мавсум якунланиши билан клубни тарк этадиган бўлди.

Жованни Ло Чельсонинг кетишига бош мураббий Жозе Моуриньо унга ишонч билдирмаётгани сабаб бўлди. Португалиялик мутахассис 24 ёшли ярим ҳимоячини ёзда трансферга қўйишини маълум қилган.

“Тоттенхэм” аргентиналик футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Жованни жорий мавсумда 11 марта майдонга тушди ва жамоадошларига иккита голли пас узатди. Бу футболчига “Атлетико” қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!