Моуриньо янги жамоасига “Манчестер Сити” юлдузини олиб келмоқчи

Фаолиятининг кейинги даврида фақат “топ-5” чемпионатларда ишлаган Жозе Моуриньо энди Туркия Суперлигаси вакили “Фенербаҳче”ни чемпион қилишга уриниб кўради.

Португалиялик мутахассис ўз одатига кўра, жамоасига катта юлдузларни чақиряпти. Бу гал Моуриньо клуб раҳбариятидан “Манчестер Сити” марказия ярим ҳимоячиси Матео Ковачични олиб келишни сўраяпти.

Манбага кўра, Моуриньо хорватиялик 30 ёшли футболчининг ўйин услубини ёқтиради. Қолаверса, “Фенербаҳче”да айнан майдод марказини кучайтириш эҳтиёжи борлиги ҳам бу трансфернинг аҳамиятини оширади.

Ковачич ўтган мавсумда барча турнирларда 46 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Унинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Футболчи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!