Моуриньо йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Будё-Глимт"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Бунинг ижобий жиҳатлари ҳам бор. Ҳеч ким мендан нима учун бу таркибни туширганимни сўрамайди? Агар имкони бўлганда доим бир хил футболчиларни ўйнатардим. Бизда футболчилар орасида катта фарқ бор", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" сафарда Норвегия клубига йирик 1:6 ҳисобида мағлуб бўлганди. "Бўрилар" навбатдаги ўйинни А Серияда "Наполи"га қарши ўтказади.
Фикрлар