Моуриньо ёқтирмайдиган футболчи “Барса”га кетади

“Тоттенхэм” раҳбарияти клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири соҳиби бўлган Танги Ндомбеленинг кетишига қаршилик қилмайдиган бўлди ва унга муносиб ўринбосар ҳам топиб қўйди.

Маълумки, Жозе Моуриньо Лондон клуби қабул қилиб олганидан кейин Танги билан келиша олмай, анча пайтгача уни қийнаб юрди.

Франциялик ярим ҳимоячига ўтган йилдан бери “Барселона” харидор бўлмоқда ва лондонликлар ёзда бу таклифни қабул қилишга тайёр. Бу трансфердан келадиган маблағ Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўришни истаётган “Лейпциг” етакчиси Марсель Зебитцерни олишга сарфланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар