Моуриньога ҳайдаган футболчи тўрт клуб ўртасида талаш бўлмоқда
“Рома” ҳимоячиси Рик Карсдорп жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг қароридан хафа бўлмаса ҳам бўлади.
Моуриньо клубдан кетишини уқтирган қанот ҳимоячисига жиддий клублардан таклиф бўлмоқда.
Ҳозирнинг ўзида Карсдорпга Франциянинг энг кучли клубларидан ҳисобланган “Марсель” ва “Лион”дан чорлов бўляпти. Бундан ташқари, Италия чемпионатининг ўзида “Ювентус” нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Энди футболчи учун курашга “Милан” ҳам қўшилди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
Рим клуби раҳбарияти Рик Карсдорпни кейинчалик сотиб олиш мажбуриятини бўйнига олган жамоаларга ижарага жўнатишга тайёр.
Фикрлар