Моуриньога хунук хабар

Коронавирус дунёнинг турли нуқталарида яна кенг тарқала бошлади.

Африка Миллатлари кубогида иштирок этиш учун “Рома”дан Гамбия терма жамоасига бориб қўшилган Эбрима Дарбо коронавирус юқтириб, изоляцияга олингани ҳақида хабар тарқатилди.

Ёш ярим ҳимоячи инстагграм саҳифасида бу ҳақда қуйидагича ёзди:

Йигитлар орзумизга эришиш йўлидаги курашда мен сизлар билан бирга бўла олмайман. Чунки мен коронавирус туфайли изоляцияга олиндим. Ҳайритки, ҳеч қандай ножўя симптомлар кузатилмаяпти. Тезроқ сафга қайтишга умид қиламан.

Йигирма ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумла “Рома” сафида атиги бир марта майдонга тушган.

Шомуродовни айблаган Моуриньо: Танқидим фойда берди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!