Моуриньога ёқадиган гап бўлди
“Женоа”нинг янги бош мураббийи Андрей Шевченко Генуя клубидаги илк расмий учрашувини 21 ноябрь куни Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Рома”га қарши ўтказади.
Украиналик мутахассис бўлажак ўйин тўғрисида гапириб, португалиялик мутахассисни мақтади.
- “Женоа” бош мураббийи сифатида биринчи учрашувим Моуриньонинг “Рома”сига қарши бўлади. Мен Жозени қаттиқ ҳурмат қиламан. Унинг келиши Италия футболига кўп нарса берди. “Рома” билан бўладиган тўқнашувда биз ўзимизга кўпроқ ишонишимиз керак. Мен клуб билан алоқам узоқроқ давом этиши учун қўлимдан келганини қиламан, - деди Андрей Шевченко.
Украина футболининг энг ёрқин намояндаларидан бўлган Андрей Шевченко 2016-2021 йиллар давомида Украина терма жамоасини бошқарди. Бу мутахассис Европа чемпионати чорак финалида Англия терма жамоасига 0:4 ҳисобида бой берилган учрашувдан сўнг терма жамоани топширди. Унинг қўл остида украиналиклар 52 та учрашувдан 25 тасида сафар қучган.
Фикрлар