Моуриньога ёқмаган футболчига жамоада жой йўқ

Жозе Моуриньо “Бенфика”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Жедсон Фернандешни яна ортга қайтариб юборишга қарор қилди.

“Тоттенхэм” португалиялик футболчини мавсум охиригача ўйнатиши керак эди. Бироқ, футболчининг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келмади.

Ўз навбатида, “Бенфика” ҳам Фернандешга ўйин амалиётини кафолаётгани йўқ. Лиссабонликлар 22 ёши футболчини яна ижарага жўнатади. Айни пайтда унга “Торино”дан қизиқиш бўлмоқда.

Жедсон Фернандеш жорий мавсумда Моуриньо қўл остида 14 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!