Моуриньонинг агенти ўз мижозини “Рома”га “тиқиштиряпти”
Жозе Моуриньонинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Жорже Мендеш ўзи ишлаётган футболчилардан бири – Сержиу Оливейрани “Рома”га жойламоқчи.
Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Жорже Мендеш айни пайтда “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик футболчининг хизматларини Рим клубига таклиф қилгани айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, “Порту” раҳбарияти 29 ёшли ярим ҳимоячига қишда яхши таклиф тушадиган бўлса, уни қўйиб юборишга ваъда берган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Рома” ҳозир тўлиқ трансферни кўтара олмайди ва клуб раҳбариятига Мендешнинг таклифи маъқул келган тақдирда, улар Сержиу Оливейрани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши мумкин.
Оливейра жорий мавсумда барча турнирларда 24 та учрашувда қатнашиб, рақиб дарвозасига бешта тўп киритди. Унинг португалияликлар билан амадаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига тузилган.
Фикрлар