Моуриньонинг интиҳоси ёхуд у қандай сўнмоқда?

Жозе Моуриньонинг «Олд Траффорд»даги даври якунига етиб бораётгандек, аммо у қандай қилиб «ўзгача» мақомидан ҳозирги даражасигача тушиб қолди? Goal нашри португалиялик мутахассиснинг фаолиятидаги муҳим туб бурилишларни ёдга олди.

Ҳаммага яхши маълумки, Моуриньо «Челси» саҳнасига илк бор келганида ўзига бино қўйган, ҳатто ўзини «ўзгача» мураббий деб атаганди. У бундан аввал ўртамиёна «Порту» билан Чемпионлар Лигасини қўлга киритганидан сўнг такаббурлиги ортиб борганди.

Орадан шунча йиллар ўтгач у қоронғу ва ажралиб қолган фигурага айланди. У ўзи бошқарган клубларни Макьяввелича характери билан барбод қилиб келишда давом этмоқда.

«Челси» ва «Интер»даги омадли мавсумлар ортидан уни қоронғу ва қийин синовлар кутиб олди. У ҳатто муваффақиятга етаклаган «Челси» билан ҳам иккинчи учрашуви ачинарли якун топди.

Демак, унинг фаолиятида пасайиш бошланганини исботловчи факторлар билан танишиб чиқсак.

«Челси», 2006-07 – Моуриньо & Абрамович & Шевченко

«Кўклар» билан қаторасига икки мавсум Премьер Лига шохсупасига кўтарилган «ўзгача» Лондондаги учинчи мавсумида инқирозга учради. У мавсумолди йиғин вақтида клуб хўжайини Роман Абрамович билан Андрей Шевченко туфайли «сен-мен»га борди. Ўзини бахтсиз ҳис қилаётган украиналик ҳужумчини Абрамович ҳар ўйинда ўйнатишни бош мураббийидан талаб қилди.

Якунда клуб масумни Англия Кубоги ва Лига Кубоги билан якунлади. Чемпион «Манчестер Юнайтед»дан олти очко ортда қолди. Чемпионлар Лигасида эса «Ливерпуль»дан ярим финалда мағлуб бўлди. Мураббий эса клубдан истеъфога чиқарилди.

«Интер», 2009-2010, Чемпионлар Лигаси ғолиблиги

Моуриньо 2010-йилда Чемпионлар Лигасини икки клуб билан ютган дастлабки мураббийга айланди.

Финалда «Бавария»ни енгиб Чемпионлар Лигасини қўлга киритганидан кейин Моуриньонинг мураббийлик мақоми сезиларли мустаҳкамланди. Оқибатда уни «Реал Мадрид» чақириб олди.

«Реал Мадрид», 2010-11 – Моуриньо & Гвардиола

Айнан «Реал» Моуриньони салбий томонга ўзгартириб юборди, дейишимиз мумкин. Унинг «Сантьяго Бернабеу»даги фаолияти кийиниш хонасида баъзи футболчилар билан зиддиятлар билан ўтди. Энг ёмони унинг Пеп Гвардиола билан узоқ йиллик душманлиги старт олди.

«Барселона»да анча йиллар олдин ҳамкасб бўлган бу икки мураббийнинг муносабатлари нималар билан тугагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ.

«Реал Мадрид», 2010-11, Моуриньо & «Реал» & УЕФА

«Қироллик клуби» «Барселона» билан 18 кун ичида 4 марта учрашганида Моуриньо УЕФАни каталонияликларга ён босишда айблади.

«Реал Мадрид», 2011-12, Моуриньо & Виланова

Унинг жамоаси «Барса»дан 3-2 ҳисобида мағлубиятга учраётган пайтда португалиялик мутахассис аламдан чидай олмади ва бориб тўғри ёрдамчи мураббий Тито Виланованинг кўзига бармоғини тиқиб олди.

«Реал Мадрид», 2012-13, Моуриньо & Роналду & Бензема

Моуриньо ҳатто ватандоши суперюлдуз Роналду билан ҳам жиққамушт бўлганди. Роналду уни ўзига бино қўйган характерини танқид қилганида Моу «Балки у ҳамма нарсани биламан, мураббий уни ортиқ ривожлантира олмайди, деб ўйлар» деганди.

Бундан ташқари ўша мавсумда у испан ОАВ орқали Карим Бенземани ўткир сўзлари билан «ўйиб олди». Бу унинг асосий танлови Игуаин жароҳат олганидан кейин содир бўлганди. «Агарда мен кучук билан ов қилолмасам, унда мушук билан ов қиламан» – деганди.

«Челси» 2015-16, Моуриньо & Карнейро

Иккинчи мавсумида Премьер Лига тахтига қайтганидан кейин «Стэмфорд Бридж»даги учинчи мавсум яна Моуриньо учун омадсиз бошланди.

Мавсумнинг биринчи турида у бу сафар клуб шифокори Эва Карнейрони айблади. Шифокор клуб футболчиларини жароҳатини етарли даражада даволай олмаётганида айблайди.

Унинг Карнейрони танқид қилиши клубни икки фронтга ажратиб юборганди.

«Манчестер Юнайтед», 2017-18, Моуриньо ва сув идиши

Гвардиола «Манчестер Сити» бошқарувига келганидан кейин у «Манчестер Юнайтед»га келди. Бу сафар ҳам у азалий душманидан учралган мағлубиятга чидай олмади.

«Шаҳарликлар» ички чемпионатда шиддатли тарзда илгарилаб кетди ва драматик тарзда кечган дербида ҳам 2-1 ҳисобида устун келди. Ўйин пайти «Манчестер Сити» мураббийлар штаби томон сув идишини жаҳл билан улоқтирди.

«Манчестер Юнайтед», 2018-19, Моуриньо & Вудворд

2018-йил ёзи сокин ўтсада, Моуриньо учун ундай бўлмади. У бу сафар нишонга клуб диреткорини олди. Мураббий уларни клубни кучайтириш учун жиддий трансферларни амалга ошира олмаганликда айблади.

Португалиялик мураббийга айниқса «Лестер»дан Ҳарри Магуайрнинг трансфери барбод бўлгани қаттқи таъсир қилди.

«Манчестер Юнайтед», 2018-19, Моуриньо & Погба

Ҳозирча сўнгги низо Погба ва у ўртасидаги бўлди. Бироқ айнан шу ҳолат унинг келажагига соя солиши ҳеч гапмас. Аслида португалиялик мураббийнинг франциялик ярим ҳимоячи билан муносабатлари икки мавсум ичида паст-баланд бўлди. Бу мавсумда эса у ортиқ жамоага етакчилик қила олмаслигини айтиши ортидан содир бўлди.

Кўриниб турибдики, Моуриньо фаолиятининг ибтидосидан бошлаб турли даражадаги кишилар билан ўзаро зиддиятларда бўлиб келган. Ҳозирги клубида ҳам жамоанинг энг қиммат трансфери билан ўзаро зиддиятга бориши унинг яқин келажагига раҳна солмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!