Моуриньонинг кетиши "Бенфика"га 7 миллион евро олиб келиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жозе Моуриньо бошқа клубга ўтадиган бўлса, "Бенфика" қандай миқдорда товон пули олиши маълум бўлди.

Аввалроқ португалиялик мутахассисни бош мураббийликка тайинлашга "Реал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Record" нашри маълумотига кўра, Лиссабон клуби ва Моуриньо ўртасида махсус шарт бўйича келишув мавжуд. Унга кўра, мураббий мавсумдаги сўнгги ўйиндан кейин ўн кун ичида шартномани бекор қилса, "Бенфика" 7 миллион евро товон пули олади.

Манбага кўра, клуб президенти Руй Кошта 63 ёшли мутахассисга шартномани узайтириш бўйича таклиф ҳам берган. Моуриньo эса келажаги борасидаги якуний қарорни мавсум якунланганидан кейин қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!