Моуриньонинг севимли шогирди рақиб жамоани танлади
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матич клуб раҳбариятига кетмоқчилигини эълон қилганидан кейин унга бир неча таклифлар келиб тушди.
Хусусан, сербиялик футболчига “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”да устозлик қилган Жозе Моуриньо тажрибали ярим ҳимоячини “Рома”га чақираётган эди.
Неманья Матич Италия чемпионатига кўчиб ўтадиган бўлди. Фақат кўпчилик кутганидек, “Рома”га эмас.
31 ёшли футболчи келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Ювентус”ни танлади.
Матич Туринга эркин агент сифатида келади. Шартнома имзолагани учун 12 миллион евро миқдорида бонус олади. Кейин ҳар ҳафта 105 минг евро маош берилади.
Фикрлар