Моуриньонинг таклифи ерда қолди

  • 27 ноябрь, 2021, 08:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо анчадан бери “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияни “Рома”да кутмоқда. Римликлар ҳали қишки трансферлар ойнаси очилмай туриб, швейцариялик ярим ҳимоячига алоқага чиқди.

Tecno

Улар ёзда эркин агентга айланадиган Закарияни пул сарфлаб бўлса ҳам январда трансфер қилмоқчи эди. Бироқ,  қатор грандлар нишонига тушган ўйинчи жамоа танлашда шошилмаяпти. Чунки унда “Рома”дан қудратлироқ клублардан таклиф бор.

Таниқлик журналист Николо Скиранинг маълум қилинишича, Закарияни “Ювентус”, “Манчестер Юнайтед”, “Барселона” каби жамоалар ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Закария мёнхенгладбахликлар таркибида 2017 йилдан бери ўйнамоқда. Ўз вақтида “Янг Бойз”дан 12 миллион еврога трансфер қилинган футболчи шу кунга қадар “Боруссия”да 139 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва жамоадошларига саккизта голли пас оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!