Моуринью Варанни МЮга олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варанга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Mirror нашрининг хабар беришича манкуанликлар айнан 24 ёшли француз футболчиси билан жамоанинг марказий ҳимоясин кучайтиришмоқчи. Эътиборлиси, Варанни шахсан МЮ устози Жозе Моуринью жамоада кўришни истамоқда. Боиси, Варан португалиялик мутахассис қўл остида “Реал”да тўп сурган.

Маълумот учун, Варан жорий мавсум Ла Лигада жами 16та учрашувда иштирок этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!