Мойканони "UFC 300" даги фақат битта жанг қизиқтирмоқда
Мойканони "UFC 300" даги фақат битта жанг қизиқтирмоқда UFC нинг 13 рақамли енгил вазн тоифасидаги жангчиси Ренато Мойкано промоушеннинг юбилей турнирини жуда зўр деб ҳисобламайди. Ренатонинг сўзларига кўра, уни "файд-кард" даги фақат битта жанг қизиқтиради, у ҳам бўлса Гэтжининг(25-4) Холлоуэй(25-7)га қарши жанги.
“Тўғрисини айтсам, мухлис сифатида мен учун "UFC 300" унчалик ҳам ажойиб турнир эмас. Мени қизиқтирган ягона жанг - Жастин Гэтжи ва Макс Холлоуэй ўртасидаги баҳсдир. Аммо Келвин Каттар - Алжамейн Стерлинг, Чарльз Оливейра - Арман Царукян, Бобби Грин - Жим Миллернинг жанглари ҳам қизғин бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас”, — деди бразилиялик жангчи.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель Лас-Вегасда юбилей "UFC 300" турнири бўлиб ўтади.
Фикрлар