Мойзе Кин Италия терма жамоаси сафида гол урган энг ёш футболчилардан бирига айланди
Хабарингиз бор шу кунларда Европа қитъасида Евро-2020га саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, кеча Италия терма жамоаси ўз майдонида Финландияни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу куни италияликларнинг иккинчи голига “Ювентус” форварди Мойзе Кин муаллифлик қилди. Бу эса унинг "Скуадру Адзурру" сафидаги дебют голи бўлди.
Эътиборлиси, шу куни 19 ёш 23 кунлик бўлган Кин Италия терма жамоаси сафида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Таъкидлаш лозимки, бу борадаги рекорд Бруно Николяга тегишли. У терма жамоадаги дебют голини урганда 18 ёш 258 кунлик бўлган.
Фикрлар