Мойзе Кин: "Олдинда катта ғалабаларимиз бор"

Мойзе Кин Миллатлар лигасида Исроил устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ғалаба қозониш ва кейинги ўйинларга бўлган ишончни мустаҳкамлаш жуда муҳим эди. Бизда яхши жамоа бор.

Биз "Евро-2024"да кўп нарсани ўргандик ва буни охирги икки ўйинда кўрсатдик. Меҳмонда ўйнаш ҳар доим қийин. Муҳими, ишончли ўйин кўрсатиб, Исроилга босим ўтказдик ва ютуқни қўлга киритдик. Франция устидан қозонилган ғалаба бизга олдинга боришимизга янада ишонч бағишлади. Бизда ажойиб ўйинчилар танлови бор. Шунинг учун мен келажакдан умуман ташвишланмаяпман", - деди италиялик форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!