МТЖ уддалай олмаган ишни олимпиячиларимиз қойиллатди (фоторепортаж)
Ўзбекистон ОТЖ иккинчи ўйинда ҳам Эрондан устун келди. "Пахтакор" марказий стадионида кечган учрашувда Любинко Друлович шогирдлари 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Бобир Абдухолиқов хет-трикка эришган бўлса, Жасур Яхшибоев бир бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бунга эса меҳмонлар сафида Меҳди Гоеди бир бор жавоб қайтара олди холос.
Эслатиб ўтамиз, бундан уч кун олдин Олмалиқда бўлиб ўтган дастлабки қарама-қаршиликда ҳам ҳамюртларимиз зафар қучган (1:0) эдилар. Эътиборлиси, ўша баҳсда ҳам Жасур Яхшибоев рақиб дарвозасини ишғол этишга эришган эди.
Фикрлар
___
Our future depends on the young!